Тендеры на строительство и ремонт
Статьи » Дизайн интерьера » Encanto манзарали бўёғи |
---|
Encanto манзарали бўёғиАзиз дўстлар! Oikos компаниясининг айниқса оммалашган материалларидан бирига айланган бўёққа диққатингизни қаратинг. У сув асосида ишлаб чиқарилган. Нур тушиши бурчагига қараб тусланади Оддий бўёқлардан фойдаланиб бундай натижага эришиб бўлмайди. Encanto Италияда тайёрлансада «испанка», деб аталадиган махсус мўйқалам билан суртилади. Суртиш жараёни ўта оддий. Жуда ажойиб кўринишга эга Мўйқалам идишдаги материалга ботирилади. Материалнинг бир оз миқдори деворга суртилади. Сўнг мўйқаламни айланма ҳаракатлар билан юрғизиб четини нотекис, «тилча» ёки «чаноқ» шаклида қилишга ҳаракат қилинг. Шу тарзда, йиртиқ чеккаларни ҳосил қилиш мумкин. Бу жараёнда энг асосийси - 1 кв.м.га бир хил миқдорда материал суртиш зарур. Бундан ташқари мўйқаламни юрғизишда бир хил техникага риоя қилиш муҳим аҳамиятни касб этади. Шунда ҳосил қилинган фактура бир маромда ва чиройли чиқади. Encanto таркибида кварц заррачалари мавжуд, янада ялтираши учун қўшимча равишда Decorglitter қўшиш керак. Натижа жуда ажойиб чиқади. Материал жуда тез суртилади. Энг асосийси – бир текисда суртиш зарур. Бунда бўш жойларни қолдирмасликка ҳаракат қилиш керак. Пастдан тепага қараб суртиш керак. Encantoни суртиш жараёни тинчлантириш хусусиятига эга. Уни амалга ошириш жуда ёқимли. Ортиқ куч сарф қилмасдан чамаси беш соатгача уни суртиш билан шуғулланиш мумкин. Ҳар қандай бошқа ишдагидек, бўёқни суртиш ишини яхши кайфиятда бажариш зарур. Айтганча, материал хомаки асос (грунтовка) билан ишланган юзага суртилади. Юза Oikos компаниясининг Crilux номли махсус ҳомаки асоси (грунтовкаси) билан ишланади. Бу хомаки асос (грунтовка) жуда зич, намлик ўтказмайди. Хомаки асос (грунтовка) устидан Oikos компаниясининг Ultrasaten бўёғи суртилади. Encanto бўёғининг сарфи юзанинг сингдирувчанлик даражаси ва суртиш усулига қараб тахминан 6-9 кв.м.га 1 литрни ташкил этади. Таъкидлаш лозимки, Encanto таркибида кимёвий моддалар мавжуд эмас. Материал экологик тоза. Encanto янги фотосуратларини тамоша қилинг ва баҳра олинг. Айтганча, материал, Encanto бўёғини суртиш учун асбоб-ускуналар ва бригада – буларнинг барчаси бизда мавжуд. Манзилимиз: Ташкент, Ц5, Абдулла Кадыри кучаси, 38А. Мулжал – кафе «Central» руппарасида. (+998 95) 145-44-22 (+998 93) 520-90-99 http://oikos-dc.uz ----------- Автор: Главный инженер Дата: 05.11.2015 в 14:08 |
Проголосовало - 2239 человек
Как правильно подобрать цвет стен в интерьере Белый цвет дает много возможностей для изменения пространства. Белый в интерьере притягивает своей п... |
Черный интерьер - стильно. Фотоподборка Черный интерьер можно любить или испытывать к нему стойкую неприязнь. Но практически никому не удает... |
Большой вопрос Малелькой спальни При планировании [b]интерьера в спальне[/b], сложно придумать что-то новое. Чаше всего спальня мебел... |
Необычный красивый стиль БОКЬЯ Бокья (Bokja) – турецкое слово, обозначающее сложное тканое полотно, используемое в особых слу... |
КОММЕНТАРИИ ПОЛЬЗОВАТЕЛЕЙ: | Добавить комментарий | |
В данной статье комментариев ещё нет! |