Тендеры на строительство и ремонт
Статьи » Новости строительства » Marmorino Naturale хакида нимани билмайсиз |
---|
Marmorino Naturale хакида нимани билмайсизOikos компаниясининг MARMORINO NATURALE маҳсулоти – ташқи ва ички ишлар учун мўлжалланган, ҳаво ўтказадиган, оҳак асосида ишлаб чиқарилган, бўялган манзарали қопламадир.Маҳсулот аъло сифатли «мармар» манзарали кўринишини тезда ва осон ҳосил қилишга имконият беради. Қалинлиги туфайли MARMORINO NATURALE деворларни безатади ҳамда уларнинг катта бўлмаган нуқсонларини яширади, бу билан деворларни текислашга кетадиган сарф-ҳаражатларни тежайди. Маҳсулотнинг энг муҳим фазиялатларидан бири бу деворларнинг ҳаво ўтказиш қобилиятини сақлаган ҳолда асосга мустаҳкам тутиниши ва моғор билан бактериялар ҳосил бўлишини олдини олиш қобилиятига эга бўлишидир. Маҳсулот ёрдамида силлиқ жилосиз юзани ҳосил қилиш ёки Ойкос компаниясининг FINITURA AUTOLUCIDANTE/ ФИНИТУРА АУТОЛУЧИДАНТЕ воситасидан фойдаланган ҳолда жилоли юзани яратиш мумкин. MARMORINO NATURALE ҳидсиз, заҳарли буғ чиқармайди, ёнувчан эмас, одам ва атрофдаги муҳит учун хавфсиз. Асосий техник шартлар Ост юзалар яхшилаб қуритилган ва тиндирилган бўлиши керак. Тўлиқ карбонизация бўлиши учун девор янги сувалгандан кейин камида 30 кун ўтган бўлиши зарур. Юзани яхшилаб тозаланг ёки ювинг, кўчиб чиқаётган заррачаларни тушириб ташланг. Қайта тиклаш ишлари бажарилаётган бўлса, сув оқадиган жойларни тузатиш зарур. Сувоқ тукилиб тушаётган бўлса, Ойкос компаниясининг NEOKRYLL воситасини суртинг. Ойкос компаниясининг MARMORINO NATURALE воситасини Ойкос компаниясининг зангламайдиган пўлатдан ишлаб чиқарилган кельмасидан фойдаланиб 7-8 соат оралиғида икки қаватлаб суртинг. Деворнинг бутун юзасига ишлов беринг. «Сайқалланган мармар» кўринишидаги юзани ҳосил қилиш учун Ойкос компаниясининг FINITURA AUTOLUCIDANTE маҳсулотини зангламайдиган пўлатдан ишлаб чиқарилган шпател билан ингичка қават қилиб суртинг ва юзани дарҳол ўша асбоб ўзи билан ишлаб чиқинг. Ташқи юзаларга суртилаётган бўлса, сувга бардош бериш ва об-ҳаво таъсиридан ҳимоя қилиш хусусиятларини янада кучайтириш мақсадида Ойкос компаниясининг FINITURA AUTOLUCIDANTE устидан у суртилганидан 7 кун ўтгандан сўнг Ойкос компаниясининг CERA PROTETTIVA воситасини суртиш тавсия қилинади. Суртишда барча белгиланган қоидаларга риоя қилиш зарур. Маҳсулотни Ойкос компаниясининг зангламайдиган пўлатдан ишлаб чиқарилган кельмаси билан 7-8 соат оралиғида икки қаватлаб суртинг. Деворнинг бутун юзасига ишлов беринг. Манзилимиз: Ташкент, Ц5, Абдулла Кадыри кучаси, 38А. Мулжал – кафе «Central» руппарасида. (+998 95) 145-44-22 (+998 93) 520-90-99 http://oikos-dc.uz ----------- Автор: Главный инженер Дата: 05.11.2015 в 14:07 |
Проголосовало - 1329 человек
Создание сайтов для строительных компаний Создание сайтов в Ташкенте строительной тематики. Наша компания специализируется на создании сайт... |
Дворец форумов.Ташкент.Архитектура и дизайн Дворец международных форумов «Узбекистан» в Ташкенте [img]345.jpg[/img] [img]346.jpg[/img] [img]3... |
Улучшите микроклимат своего дома и офиса. Системы туманообразования в Ташкенте. Охлаждение Уже долгое время для снижения на открытом воздух... |
Проект вошедший в 10-ку глобальных мировых Проект строительства Устюртского газохимического комплекса на базе месторождения Сургиль вошел в чис... |
КОММЕНТАРИИ ПОЛЬЗОВАТЕЛЕЙ: | Добавить комментарий | |
В данной статье комментариев ещё нет! |