Иситиш тизими ҳақида ўйлаб кўрайлик!
Ташқарида ёз, иссиқ ва ажойиб ҳаво, иситиш тизими тўғрисида ўйламаса хам бўлар эди. Бироқ бу ёндашув амалий жихатдан нотўғридир, айниқса дала-ховлингизда иситиш тизими йўқ бўлса. Буни сиз совуқ тушиши билан дарҳол сезасиз.
Шунинг учун “чанани ёзда тайёрлаг, аравани эса қишда” дейишади. Иситиш тизими тўғрисида аввалдан, ҳаво иссиқлигида, тизимни ўрнатишда имкониятлар кўпроқ ва қийинчиликлар йўқлигида қайғуришни бошласангиз, совуқ тушганда бехавотир дала-ховлинигизда дам олишни давом эттираверасиз. Хўш, бугунги кунда иссиқлик тизими қай тарзда ўтказилади?
Шубхасиз, тизимнинг асосий ажралмас қисми бўлиб, иситиш қозони ҳисобланади. Иссиқлик иситиш тизимидаги ҳаракатини айнан иситиш қозонидан бошлайди. Иситиш тизимини ўрнатиш, бевосита иситиш қозонини ҳарид қилишдан бошланади. Бугунги кунда ишлаб чиқарувчиси ҳамда турига кўра иситиш қозонларининг хили жуда кўп. Турига кўра қозонлар ичида ишлатилувчи ёқилғисига қараб ажратилади. Ускуналарни танлашда ушбу мезон таянч хисобланади, чунки ундан ускунанинг нархи, фойдали иш коэффиценти, самарадорлиги, бошқа коммуникацияларни улаш имконияти, ишлаш давомийлиги ва хизмат қилиш муддати келиб чиқади.
Албатта, аксарият ҳолларда у ёки бу ускунани ҳарид қилишга ундовчи омил бўлиб, ёқилғи турига мос коммуникация тизимларининг мавжудлиги ҳам таъсир қилади. Ўйлаб кўринг, дала ховлингизга электр токи узатилиши билан у ерда турмуш тарзи ўзгариб, ҳар жихатдан қулайлашиб, бир қатор муаммолардар ҳоли бўлади.
Иситиш қозонлари ҳам бундан мустасно эмас. Атрофингизда ҳеч нарса йўқ бўлиб, ёввойи табиат ўраб турсаю бир холат, катта газ қувурлари ва электр токи, канализация ва сув узатиш тизимлари мавжуд бўлса бошқа бир холат юзага келади. Биринчи вазиятдан чиқишнинг ягона усули – қаттиқ ёқилғи турларида ишловчи қозонлардир. Уларнинг ишлаши учун фақат кўмир ёки ўтин керак бўлади. Бошқа усуллар билан уларни ишлатишнинг иложи йўқ. Уларнинг ишлаш тартиби, машхур анъанавий рус печларига ўхшаб кетади. Сиз, иситиш қозонини доимо ўтин билан таъминлаб туришингиз, ичида етарлича ўтин борлигини назорат қилиб туришингиз ва қаровсиз қолдирмаслигингиз керак бўлади. Ўзига яраша ташвишлари мавжудлигига қарамай, бошқа иситиш усуллари бўлмаганлиги туфайли, ушбу усул сизга керакли иссиқликни таъминлашнинг энг яхши йўлидир.
Агарда барча коммуникациялар мухайё бўлиб, айниқса газ қувурлари мавжуд бўлса, масала анча енгиллашади. Бу ҳолда кўп ўйламай, газда ишловчи иситиш қозонларини харид қилиш керак. Газда ишловчи иситиш қозонини бир марта ўрнатиб олиб, уни газ кувурларига улаш билан Сиз иситиш билан боғлиқ муаммоларни умуман унутасиз.
Газ доимий равишда ёнувчи камерага тушиб туриб, ёниш жараёнини мунтазам таъминлаш орқали сизга доимий иссиқлик бахшида қилади.
Иссқлик тизимининг ўзига хос оралиқ усул сифатида дизел иситиш қозонларини ўрнатиш мумкин. Улар асосан, доимо мавжуд бўлган, дизел ёқилғиси (солярка)да ишлайдию, электрсиз фаолият кўрсата олмайди. Кўп ҳолларда улар газда ишловчи иситиш қозонларининг ўрнини босувчиси сифатида хизмат қилиб, ахамиятлиси шундаки, уларни доимо газда ишлашга мослаштириш учун ёнувчи камерасини алмаштириш кифоядир.
Кўриб турганингиздек, иситиш қозоларининг турлари жуда кўп. Шунинг учун аввало уларнинг “салбий” ва “ижобий” хусусиятларини ўрганиб чиқиб, менеджерлар билан маслахатлашган ҳолда харид қилишингиз мақсадга мувофиқдир.
termipro.uz
----------- Автор: Главный инженер Дата: 01.07.2014 в 12:53
|